Logo

Ўзбекистон фуқароларига Эрондан Туркманистон орқали транзит чиқиб кетишида ёрдам кўрсатилади

Март 02, 2026. 17:53 • 31 сония

921
Ўзбекистон фуқароларига Эрондан Туркманистон орқали транзит чиқиб кетишида ёрдам кўрсатилади

АШХОБОДД, 2 март./“Дунё” АА/ Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Эрондан Туркманистон ҳудуди орқали мамлакатимизга қайтаётган фуқароларимизга ёрдам кўрсатиш чораларини кўрмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ўзбекистоннинг Ашхободдаги элчихонаси Туркманистон Ташқи ишлар вазирлиги тезкор штаби ва ваколатли ташкилотлари билан яқиндан ҳамкорлик қилмоқда.

Ўзбекистоннинг Эрондаги элчихонаси билан доимий алоқа ўрнатилган. Фуқароларимизни “Сарахс” Туркманистон–Эрон чегара назорат-ўтказиш пунктида кутиб олиш учун Элчихона ходимлари ва автомашиналари сафарбар қилинган.

Ўзбекистоннинг Туркманистондаги элчихонаси ходимларининг алоқа маълумотлари:

+993 64 78-04-44 – Жасур Ашуров

+993 64 99-34-58 – Жамшид Буриев

+993 62 20-49-56 – Жасур Ахмедов (консул)

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш