Logo

Мисрда вафот этган ватандошимиз жасади Ўзбекистонга олиб келинди

Март 02, 2026. 14:52 • 2 дақ

255
Мисрда вафот этган ватандошимиз жасади Ўзбекистонга олиб келинди

ҚОҲИРА, 5 март. /“Дунё” АА/. Мисрнинг Қоҳира шаҳрида вафот этган ватандошимизнинг жасади дипломатлар кўмагида Ўзбекистонга олиб келинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Элчихона маълумотларига кўра, Андижон вилоятида туғилган 68 ёшли фуқаро У.К. юрак хуружи оқибатида вафот этган. Ҳодиса ҳақида хабар олинган заҳоти элчихона ходимлари Мисрнинг масъул идоралари билан тезкор алоқа ўрнатиб, керакли ҳужжатларни қисқа фурсатда расмийлаштирди.

Дипломатларимиз марҳумнинг оила аъзоларини маънавий ва ташкилий қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратди. Элчихона вакиллари авиакомпания ва ритуал хизмат кўрсатиш идоралари билан боғланиб, жасадни ўз вақтида ватанга қайтариш масаласини ҳал этди. Тегишли идораларнинг ҳамкорлиги натижасида марҳумнинг жасади Ўзбекистонга олиб келиниб, миллий қадриятларимизга мувофиқ дафн этилди.

Читайте также

Ўзбекистоннинг Қоҳирадаги дипломатик ваколатхонаси томонидан бундан аввал ҳам Мисрда вафот этган яна бир юртдошимизнинг жасадини репатриация қилишда (Ватанга қайтаришда) зарур ёрдам кўрсатилган эди.

Бу каби чора-тадбирлар давлатимизнинг хориждаги ҳар бир фуқароси тақдирига бефарқ эмаслиги ва инсон қадрини улуғлаш тамойилининг амалий ифодасидир.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш