Ўзбекистон дипломатлари ватандошлар билан Россиянинг Омск вилоятида хавфсизлик ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларини муҳокама қилдилар

Август 17, 2026. 20:30 • 2 дақ

82
Ўзбекистон дипломатлари ватандошлар билан Россиянинг Омск вилоятида хавфсизлик ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларини муҳокама қилдилар

ОМСК, 17 август. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Новосибирскдаги Бош консули Аслам Акбаров Омск шаҳрида меҳнат қилаётган ватандошлар билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Учрашувлар 15 август куни ёнғин юз берган “Кварталы Драверта” мавзесидаги корхона ҳамда “Бельман” якка тартибдаги тадбиркорлик субъектининг қурилиш объектида меҳнат қилаётган фуқаролар иштирокида ташкил этилди.

Суҳбат чоғида ватандошларимизга барча хавфсизлик чораларига, хусусан, пайвандлаш ишларини олиб боришда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилиш бўйича зарур тавсиялар берилди. Мамлакатда бўлиш қоидалари ва миграция қонунчилигига амал қилиш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатлар бузилган тақдирда юзага келаётган муаммоларни тезкорлик билан ҳал этиш учун Бош консулхонага мурожаат қилиш муҳимлиги таъкидланди.

Шунингдек ўқинг

Мулоқотда иш берувчилар томонидан ватандошларимизга иш ҳақининг ўз вақтида тўланишини таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

Фуқароларимизга Бош консулхона Омск вилояти ҳудудида зарур ҳужжатларни расмийлаштириш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасида ҳар томонлама амалий ёрдам кўрсатишга тайёр экани билдирилди.

Ватандошларимиз кўрсатилган эътибор ва берилган тавсиялар учун миннатдорлик билдирди. Улар Россиянинг Омск вилояти ҳудудида қонуний бўлиб туришга доир масалаларни ҳал этишда Новосибирск шаҳридаги Бош консулхона билан доимий алоқа ўрнатиш муҳимлигини таъкидлади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш