Ўзбекистон ва Хитой тадбиркорлари иштирокида бизнес-форум ўтказилди

Август 17, 2026. 20:00 • 3 дақ

71
Ўзбекистон ва Хитой тадбиркорлари иштирокида бизнес-форум ўтказилди
Ўзбекистон ва Хитой тадбиркорлари иштирокида бизнес-форум ўтказилди
Ўзбекистон ва Хитой тадбиркорлари иштирокида бизнес-форум ўтказилди
Ўзбекистон ва Хитой тадбиркорлари иштирокида бизнес-форум ўтказилди
Ўзбекистон ва Хитой тадбиркорлари иштирокида бизнес-форум ўтказилди
Ўзбекистон ва Хитой тадбиркорлари иштирокида бизнес-форум ўтказилди
Ўзбекистон ва Хитой тадбиркорлари иштирокида бизнес-форум ўтказилди
Ўзбекистон ва Хитой тадбиркорлари иштирокида бизнес-форум ўтказилди

ПЕКИН, 17 август. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Пекиндаги элчихонасида Хитой билан савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантиришга бағишланган бизнес-форум бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбир Хорижда корхоналарни ривожлантириш бўйича Хитой ассоциацияси (CODA) билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Унда рақамли иқтисодиёт, енгил саноат, фармацевтика, тўқимачилик, тоғ-кон саноати, энергетика, халқаро савдо, молия, экология ва логистика соҳаларида фаолият юритаётган Хитой компаниялари вакиллари иштирок этди.

Форумда Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, инвестициявий муҳити, хорижий инвесторлар учун яратилган шарт-шароитлар, эркин иқтисодий ва саноат зоналари имкониятлари, шунингдек, мамлакатнинг туристик салоҳияти ҳақида маълумот берилди.

Хоразм ва Сирдарё вилоятларининг инвестициявий имкониятлари, истиқболли лойиҳалар ҳамда хорижий компаниялар учун яратилган шароитларга бағишланган тақдимотлар ўтказилди.

CODA раиси Хэ Чжэньвэй Хитой компанияларини Ўзбекистонда яратилган имкониятлардан фойдаланиб, икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қиладиган лойиҳаларни амалга оширишга чақирди.

Форум давомида G2B ва B2B форматларида музокаралар ўтказилиб, қатор йўналишларда ўзаро манфаатли ҳамкорлик бўйича келишувларга эришилди. Инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда Хитой ишбилармон доиралари вакилларининг Ўзбекистон ҳудудларига бизнес-миссияларини ташкил этиш бўйича келишиб олинди.

Цзян Юн, Хитойнинг Хориждаги корхоналар уюшмаси бош котиби:

– Ўзбекистон–Хитой ўртасидаги савдо ва инвестицияларга бағишлаб ташкил этилган тадбирда иштирок этганимдан хурсандман.

Шубҳасиз, ушбу форум хитой компаниялари учун қизиқарли бўлди ва улар мамлакатингизда хорижий инвесторлар учун яратилган имкониятлар ҳақида батафсил маълумот олди.

Сирдарё ва Хоразм вилоятларига бағишлаб ўтказилган тақдимотлар орқали биз мазкур ҳудудлардаги эркин ва саноат зоналари ҳақида билиб олдик. Юртингизда хитойлик тадбиркорлар учун кўплаб қулайлик ва имкониятлар яратилган. Биз бу имкониятлардан самарали фойдаланишимиз зарур.

Биз тадбир давомида уюшмамиз аъзоларининг Ўзбекистондаги инвестициявий муҳит билан бевосита танишиши учун бизнес-миссияларни ташкил этишга келишиб олдик. Бугунги тадбир икки томон учун ҳам бирдек манфаатли бўлди.

Шунингдек ўқинг

Эрик Ян, Хитойнинг “Carbon Energy Technology” компанияси менежери:

– Бугунги бизнес-форум биз учун жуда муҳим бўлди. Сабаби, бу ерда давлатингиз томонидан бизнесни қўллаб-қувватлаш учун яратилган шарт-шароитлар билан танишдик. Ўзбекистонда иқтисодий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларни юқори баҳолаймиз.

Ҳозирда кўплаб хитойлик тадбиркорлар Ўзбекистонга инвестиция киритишни истайди. Чунки юртингизда хорижий инвесторлар учун барча имкониятлар мавжуд.

Бундай тадбирларнинг доимий ўтказилиши мамлакатларимиз ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Бизнинг компания, асосан, сув электролизи орқали водород ишлаб чиқариш, карбонат ангидрид электролизи ва редокс оқим батареялари ёрдамида энергия сақлаш йўналишларида фаолият юритади.

Компаниямиз Ўзбекистон билан яқиндан ҳамкорлик қилиш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва Хитойнинг замонавий технологияларини мамлакатингиз ривожи учун қўллашга доимо тайёр.

Гао Вейчжон, “Shanghai SUS Environment” компанияси вакили:

– Компаниямиз Ўзбекистонда чиқиндиларни қайта ишлаш орқали энергия олиш бўйича инвестициявий лойиҳани амалга оширмоқда.

Ушбу лойиҳа доирасида объектларни йил якунига қадар қуриб битказиш ва тўлиқ ишга туширишни режалаштирганмиз.

Ўзбекистон томонидан лойиҳага қаратилаётган эътибор ва қўллаб-қувватлов учун ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Бугунги бизнес-форум мамлакатингизда амалга оширилаётган янги бизнес лойиҳалари ҳақида маълумот олиш имконини берди. Ўзбекистон хитойлик тадбиркорлар учун эшикларни кенг очмоқда. Ўйлайманки, бизнинг ҳамкорлигимиз узоқ йиллар давом этади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш