Ўзбекистон электротехника маҳсулотлари илк бор Сурияга экспорт қилинди
Август 17, 2026. 19:30 • 2 дақ
• 66ҲАЛАБ, 17 август. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ва Сурия ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва маҳсулотларни янги бозорларга олиб чиқиш бўйича турли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Хусусан, юртимиздан Ҳалаб шаҳрига маҳаллий электротехника воситаларини экспорт қилиш бўйича ҳамкорлик келишувлари мавжуд. Мазкур шериклик алоқаларини ривожлантириш мақсадида жорий йилнинг июнь ойида элчихона томонидан Суриянинг “Kalash Trading” компанияси раҳбари Аҳмад Калашнинг Тошкент шаҳрига ташрифи ташкил этилди.
Ўтказилган музокараларда Тошкент вилоятидаги “Premier Electrotech” қўшма корхонаси ва Сурия компанияси ўртасида умумий қиймати 5 миллион АҚШ долларига тенг бўлган экспорт шартномаси имзоланди.
Икки томонлама келишув доирасида июль ойида “Premier” бренди остида ишлаб чиқарилган кондиционер, музлатгич ва кир ювиш машиналаридан иборат илк партия юк автомобилларида Суриянинг Ҳалаб шаҳрига муваффақиятли етказиб берилди.
Эътиборлиси, ушбу экспорт юклари Туркманистон, Эрон, Озарбайжон ва Туркия ҳудудлари орқали ўтувчи муқобил транзит коридори бўйлаб 20 кун муддатда ўз манзилига етиб борди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси



