Ўзбекистон дипломатлари кўмаги билан мушкул вазиятда қолган она ва бола Новосибирскдан юртимизга қайтарилди

Август 31, 2026. 13:41 • 59 сония

83
Ўзбекистон дипломатлари кўмаги билан мушкул вазиятда қолган она ва бола Новосибирскдан юртимизга қайтарилди

НОВОСИБИРСК, 31 август. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Новосибирск шаҳридаги Бош консулхонаси мушкул вазиятга тушган ватандошларимизни юртимизга қайтариш бўйича навбатдаги чора-тадбирларни амалга оширди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Маълум бўлишича, ҳамюртимиз Россия миграция қонунларини бузгани оқибатида унинг икки ойлик гўдаги васийликка олиниб, Новосибирск шаҳридаги “Рассвет” номли болалар ва ўсмирлар реабилитация марказига жойлаштирилган.

Бош консулхона муаммони ўргангандан сўнг тезкорлик билан зарур чораларни кўрди. Дипломатлар хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш маркази ҳамда реабилитация маркази вакиллари билан шошилинч музокаралар олиб борди. Саъй-ҳаракатлари натижасида ватанга қайтиш сертификатлари тайёрланди,

Шунингдек ўқинг

Амалга оширилган чора-тадбирлардан сўнг Бош консулхона вакиллари чақалоқни олиб, Новосибирск аэропортида кутиб турган онаси бағрига қайтарди.

Она ва бола 28 август куни Россия авиакомпанияси рейси билан Тошкентга қайтарилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш