Дилма Русеф: Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларда шерик бўлишдан мамнунмиз
Август 31, 2026. 12:32 • 2 дақ
• 107
ШАНХАЙ, 31 август. /“Дунё” АА/. Янги тараққиёт банки (NDB) президенти Дилма Русеф юртимиз мустақиллигининг 35 йиллиги арафасида “Дунё” АА орқали Ўзбекистон халқига самимий табрик ва эзгу тилакларини йўллади:
– Банкимиз ва шахсан ўзим номимдан Ўзбекистон халқини мамлакат мустақиллигининг 35 йиллиги билан самимий муборакбод этишдан мамнунман.
NDB ривожланаётган мамлакатларнинг йирик инфратузилма, транспорт-логистика, ижтимоий инфратузилма, “яшил” энергетика каби йўналишдаги лойиҳаларини молиялаштиришга ихтисослашган халқаро тараққиёт банки ҳисобланади.
Айтиш лозимки, бой тарих ва маданий меросга эга бўлган Ўзбекистон сўнгги 35 йил ичида замонавий ва динамик иқтисодиётни барпо этишда ажойиб ютуқларга эришди. Унинг географик ўрни, фуқаролари салоҳияти ва бой табиий ресурслари барқарор иқтисодий ўсиш учун мустаҳкам пойдевор бўлди.
Сўнгги йилларда Президент Шавкат Мирзиёев қатъиятли раҳбарлиги остида Ўзбекистон кенг қамровли ислоҳот ва янгиланиш дастурини бошлади. Иқтисодиётни либераллаштириш, хусусий секторни мустаҳкамлаш, инвестиция муҳитини яхшилаш ва минтақавий боғланишни кучайтиришга қаратилган саъй-ҳаракатлар аҳоли учун янги имкониятлар яратиб бермоқда.
Янги Тараққиёт Банки ушбу ислоҳотларда Ўзбекистоннинг янги шериги бўлишдан фахрланади. Биз ишончли энергия таъминоти, технологик тараққиёт, ижтимоий ривожланиш ҳамда савдо ва инвестицияларни рағбатлантиришга ҳисса қўшадиган лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга тайёрмиз.
Биз мамлакатда энергетика соҳасини ривожлантириш бўйича биринчи лойиҳамиз орқали мамлакат тараққиётига ҳисса қўшаётганимиздан хурсандмиз.
Ўзбекистон халқига тинчлик-хотиржамлик, сиҳат-саломатлик тилайман.
Ҳамкорлик алоқаларимиз юрт фаровонлиги, мамлакат тараққиёти ва ўзаро дўстлик ришталарининг янада мустаҳкамланишига хизмат қилсин.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси