Польшада стажировка ўтаётган ўзбекистонлик талабалар ва мутахассислар аграр соҳани ривожлантириш бўйича ўз ташаббусларини билдирди

Октябрь 29, 2026. 17:30 • 2 дақ

• 100

ВАРШАВА, 29 октябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчихонаси дипломатлари Польшадаги “Green Crops” компаниясида бўлиб, “AgriCool” грант лойиҳаси доирасида стажировка ўтаётган ўзбекистонлик талабалар ва суғориш соҳаси мутахассислари билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Элчихона кўмагида ташкил этилган ўқув-амалий стажировканинг якунига бағишланган учрашувда дипломатлар иштирокчиларга юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, ёшлар ва хориждаги ватандошларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари, шунингдек, чет элда орттирилган билимларни ватан равнақи йўлида қўллаш имкониятлари ҳақида сўзлаб бердилар.

Стажировка иштирокчилари ўз таассуротлари билан ўртоқлашиб, дастурни янада ривожлантириш юзасидан таклифлар билдирдилар. Хусусан, Ўзбекистонга Европанинг илғор қишлоқ хўжалиги техникалари ва соҳа мутахассисларини жалб этишни кенгайтириш, шунингдек, аграр тармоқнинг аниқ йўналишларини ҳисобга олган ҳолда янада ихтисослаштирилган стажировкаларни ташкил этишни таклиф қилдилар.

Шунингдек ўқинг

Учрашувда қишлоқ хўжалигига замонавий IT-технологияларни жорий этиш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Иштирокчилар агродрондан фойдаланиш, жумладан, экинларни суғориш ва уларга ишлов бериш бўйича амалий машғулотлар кўламини ошириш тарафдори эканликларини билдирдилар.

Мулоқот якунида келгуси йилга мўлжалланган режалар муҳокама қилинди. Дипломатлар иштирокчиларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлашга ҳамда келажакдаги дастурларни ишлаб чиқишда уларнинг таклифларини, айниқса, замонавий агротехнологияларга оид ғояларини ҳисобга олишга тайёрлигини билдирди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш