Хоразм вилояти делегацияси БААнинг уч амирлигида инвестиция лойиҳаларини тақдим этди

Октябрь 29, 2026. 16:30 • 2 дақ

• 14
Хоразм вилояти делегацияси БААнинг уч амирлигида инвестиция лойиҳаларини тақдим этди
Хоразм вилояти делегацияси БААнинг уч амирлигида инвестиция лойиҳаларини тақдим этди
Хоразм вилояти делегацияси БААнинг уч амирлигида инвестиция лойиҳаларини тақдим этди
Хоразм вилояти делегацияси БААнинг уч амирлигида инвестиция лойиҳаларини тақдим этди

АБУ-ДАБИ, 29 октябрь. /“Дунё” АА/. Хоразм вилояти ҳокими Жўрабек Раҳимов бошчилигидаги делегация инвестицияларни жалб этиш ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида амалий ташриф билан БААда бўлди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ўзбекистоннинг БААдаги элчихонаси кўмагида Дубай, Абу-Даби ва Рас ал-Хаймада давлат тузилмалари, савдо-саноат палаталари ҳамда йирик компаниялар вакиллари билан учрашувлар ўтказилди. Томонлар саноат, қишлоқ хўжалиги, туризм, таълим ва инновациялар соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболларини муҳокама қилди.

Уч амирликда ўтказилган бизнес-форумларда Хоразм вилоятининг иқтисодий салоҳияти, хорижий инвесторлар учун яратилган шароитлар ҳамда истиқболли инвестиция лойиҳалари тақдим этилди. Дубайдаги тадбирда 300 дан ортиқ маҳаллий компаниялар вакиллари иштирок этди.

Рас ал-Хайма валиаҳд шаҳзодаси шайх Муҳаммад бин Сауд бин Сақр ал-Қосимий билан учрашувда ҳудудлараро алоқаларни ривожлантириш ва ўзаро манфаатли инвестиция ташаббусларини қўллаб-қувватлаш масалалари кўриб чиқилди.

Шунингдек ўқинг

Хоразмнинг тарихий-маданий меросини тарғиб қилиш, сайёҳлар оқимини кўпайтириш, замонавий ишлаб чиқариш технологияларини жалб этиш ва таълим соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Ташриф доирасида делегация “Guardian Glass”, “Al Ameri Food Industries” ва “Al Hamra Holding” каби йирик компаниялар раҳбарлари билан музокаралар ўтказди. Мулоқот чоғида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва узоқ муддатли ишбилармонлик шериклигини ривожлантириш имкониятлари ҳақида сўз юритилди.

Учрашувлар якунида ишбилармонлик алоқаларини мустаҳкамлаш, делегациялар алмашинувини давом эттириш ҳамда истиқболли инвестиция лойиҳаларини биргаликда ишлаб чиқиш бўйича келишувларга эришилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш