Ўзбекистон дипломатлари Иркутск шаҳридаги жазони ижро этиш колониясида сақланаётган ватандошлар билан учрашди

Октябрь 28, 2026. 17:30 • 2 дақ

• 76
Ўзбекистон дипломатлари Иркутск шаҳридаги жазони ижро этиш колониясида сақланаётган ватандошлар билан учрашди

ИРКУТСК, 28 октябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Новосибирск шаҳридаги Бош консули Аслам Акбаров Иркутск вилоятидаги 19-сонли жазони ижро этиш колониясида бўлиб, у ерда жазо муддатини ўтаётган ватандошларимиз билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Учрашув давомида дипломат фуқаролар билан индивидуал суҳбатлар ўтказиб, уларнинг шикоят, мурожаат ва таклифларини тинглади, содир этилган ҳуқуқбузарликларнинг ҳолатларини қайд этди ҳамда уларни қизиқтирган барча саволларга жавоб берди.

Бош консулхона маълумотларига кўра, мазкур муассасада Россия Жиноят кодексининг турли моддалари билан судланган 61 нафар Ўзбекистон фуқароси сақланмоқда.

Шунингдек ўқинг

Ташриф чоғида юзага келган айрим муаммоларни жойида ҳал этиш чоралари кўрилди. Хусусан, юрак ва буйрак касалликларидан азият чекаётган икки нафар фуқарога зудлик билан тиббий ёрдам кўрсатиш масаласи ижобий ҳал этилди.

Ўзбекистон дипломатлари ватандошларга уларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари доимо давлат ҳимоясида эканини таъкидлаб, Бош консулхона уларга зарур консуллик-ҳуқуқий ёрдам, жумладан, юридик кўмак ва адвокат хизматларидан фойдаланишда кўмаклашишга тайёр эканини билдирди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш