ФИФА кунлари: Бугун Тошкентда Ўзбекистон ва Россия терма жамоалари ўйнайди

Ноябрь 12, 2026. 09:00 • 2 дақ

• 35
ФИФА кунлари: Бугун Тошкентда Ўзбекистон ва Россия терма жамоалари ўйнайди
ФИФА кунлари: Бугун Тошкентда Ўзбекистон ва Россия терма жамоалари ўйнайди
ФИФА кунлари: Бугун Тошкентда Ўзбекистон ва Россия терма жамоалари ўйнайди

ТОШКЕНТ, 12 ноябрь. /“Дунё” АА/. Бугун футбол мухлислари ФИФА кунлари доирасида бўлиб ўтадиган миллий терма жамоалар ўртасидаги қизиқарли учрашувлар гувоҳи бўлишади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ўзбек футбол ишқибозлари учун куннинг марказий воқеаси, шубҳасиз, Тошкентда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон ва Россия миллий терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви бўлади.

Аввалроқ, Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро ноябрь ойидаги FIFA кунлари доирасида ўтказиладиган ўртоқлик учрашувларига жалб этилган футболчилар рўйхатини эълон қилганди.

Бугун Тошкентдаги “Пахтакор” марказий стадионида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Россияга қарши майдонга тушади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 20:00 да бошланади.

Мазкур ўртоқлик баҳси ҳар икки жамоа учун навбатдаги халқаро синов, мураббийлар – Фабио Каннаваро ва Валерий Карпин учун эса футболчиларнинг имкониятларини баҳолаш имкониятидир.

Икки мамлакат миллий терма жамоалари ўртасидаги аввалги учрашув 2022 йил 20 ноябрь куни Тошкентда ўтказилган ва 0:0 ҳисобида якунланган.

Муҳим жиҳати шундаки, эртанги учрашув FIFA томонидан тан олинган ва унинг натижаси жаҳон рейтинги учун очколар беради. Демак, бу шунчаки оддий назорат ўйини эмас, балки халқаро майдондаги нуфуз учун ҳам муҳим баҳсдир.

Шу билан бирга, бугун Европада ҳам катта футбол баҳслари бўлиб ўтади. Айниқса, UEFA Миллатлар лигасининг навбатдаги тури доирасида Туркия–Бельгия, Италия–Франция, Англия–Хорватия, Чехия–Испания каби қатор қизиқарли учрашувлар ўтказилади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш