“Насаф” сафарда суперкамбэк билан ғалаба қозонди

Ноябрь 05, 2026. 12:30 • 2 дақ

• 1062
“Насаф” сафарда суперкамбэк билан ғалаба қозонди
“Насаф” сафарда суперкамбэк билан ғалаба қозонди
“Насаф” сафарда суперкамбэк билан ғалаба қозонди
“Насаф” сафарда суперкамбэк билан ғалаба қозонди
“Насаф” сафарда суперкамбэк билан ғалаба қозонди

АЛ-КУВАЙТ, 5 ноябрь. /“Дунё” АА/. Осиё Чемпионлар лигаси-2 мусобақаси гуруҳ босқичининг 4-турида Қаршининг “Насаф” жамоаси сафарда Қувайтнинг “Кувайт СК” клубини суперкамбэк билан 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Насаф” икки кун аввал Ал-Кувайт шаҳрида мухлислар билан учрашувда ушбу ўйинга жиддий тайёргарлик кўрилаётгани ва реванш учун бор кучини сарфлашини таъкидлаганди. Улар ўз сўзининг устидан чиқишди.

Ўйин мезбонлар учун муваффақиятли бошланди. Биринчи бўлимнинг 27-дақиқасида Ясин Ҳениси ҳамда 34-дақиқада Муҳаммад Фреах “Насаф” дарвозасига гол уриб, ўз жамоасининг яққол устунлигини таъминлади.

Бироқ иккинчи бўлимда “Насаф” ташаббусни қўлга олди. Бобур Абдухолиқов 57 ва 67-дақиқаларда дубл қайд этиб, ҳисобни тенглаштирди. 81-дақиқада Ойбек Рустамов ғалаба голини киритиб, қаршиликларга муҳим уч очкони тақдим этди.

Шунингдек ўқинг

Турнинг иккинчи баҳсида “Ал-Холидия” сафарда “Ал-Ваҳда”ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Натижада “Ал-Ваҳда” 9 очко билан гуруҳ пешқадами бўлиб турибди. “Кувайт СК” 6 очко билан иккинчи, “Насаф” ва “Ал-Холидия” эса 4 очкодан жамғарган.

“Насаф” гуруҳ босқичининг навбатдаги учрашувини 25 ноябрь куни Қаршида “Ал-Холидия”га қарши ўтказади. Баҳс Тошкент вақти билан соат 18:45 да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, гуруҳда биринчи ва иккинчи ўринни эгаллаган жамоалар плей-офф босқичига йўл олади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш