Мисрнинг йирик туроператори билан сайёҳлар оқимини ошириш бўйича янги имкониятлар кўриб чиқилди
Август 02, 2026. 12:00 • 2 дақ
• 99
ҚОҲИРА, 2 август. /“Дунё” АА/. Мамлакатимизнинг Мисрдаги элчихонасида ушбу мамлакатнинг етакчи “Spring tours” туристик компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Мулоқот чоғида Ўзбекистоннинг туризм соҳасидаги стратегик ислоҳотлари ҳақида сўз юритилди. Мамлакатимизга Мисрдан сайёҳлар оқимининг тобора кенгаяётгани эътироф этилди.
“Spring tours” компанияси вакиллари – шартномалар тузиш ва брон қилиш бўлими директори Валид Метвалли ҳамда катта менежер Аҳмед Доня Ўзбекистон ҳукумати ва Туризм қўмитаси билан амалга оширилаётган ҳамкорлик алоқалари, шерикликдаги лойиҳалар хусусида фикр билдирди.
1975 йилда ташкил этилган “Spring tours” Мисрдаги энг йирик ва етакчи сайёҳлик компанияларидан бири ҳисобланади. Компания Нил дарёсида ҳаракатланувчи шахсий круиз кемалари, 100 дан ортиқ замонавий автотранспорт парки ҳамда Қоҳира, Шарм-эш-Шейх, Ҳургада ва Луксор шаҳарларидаги ўз филиалларига эга.
Корхона йилига ўн минглаб хорижий сайёҳларга хизмат кўрсатиш билан бир қаторда, Миср фуқароларининг хорижий мамлакатларга саёҳатларини ташкил этиш бўйича ҳам бой тажрибага эга.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси