Миср ОАВ: Ўзбекистон ва Сербия экология, маданият, фан ва таълим соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Сентябрь 06, 2026. 13:10 • 2 дақ

68
Миср ОАВ: Ўзбекистон ва Сербия экология, маданият, фан ва таълим соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтирмоқда
Миср ОАВ: Ўзбекистон ва Сербия экология, маданият, фан ва таълим соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтирмоқда

ҚОҲИРА, 6 сентябрь. /“Дунё” АА/. Мисрнинг “Sada Elbalad English” ва “Eldameer” нашрларида Ўзбекистон ва Сербия ўртасида экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, фан, таълим ва маданият соҳаларидаги кўп қиррали шерикликни мустаҳкамлашга бағишланган таҳлилий мақолалар чоп этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Sada Elbalad English” нашрида экологик мулоқот фаол ривожланаётгани, Сербия атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазири Сара Павков бошчилигидаги делегациянинг Самарқандда бўлиб ўтган Глобал экологик фонднинг 8-ассамблеяси ҳамда “Eco Expo Central Asia 2026” кўргазмасида иштирок этгани бу борадаги муҳим босқич бўлгани таъкидланган.

Мақолада Сербия ўрмон қопламини 37 фоизгача оширган ўрмон хўжалиги соҳаси, , биохилма-хилликни сақлаш ва Сербиянинг етакчи олий ўқув юртлари билан “Green University” Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети ўртасидаги академик алоқаларни ривожлантириш бўйича тажриба алмашиш истиқболли экани қайд этилган. Томонлар Тошкент шаҳрида “Eco Expo Central Asia 2027” кўргазмасини ўтказишга тайёргарлик кўрмоқда.

Шунингдек ўқинг

“Eldameer” нашрида икки томонлама муносабатларнинг гуманитар ва маданий жиҳатларига эътибор қаратилган. Бу ҳақда Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков мақолада алоҳида сўз юритган. У Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Сербия Президенти Александр Вучич ўртасидаги олий даражадаги музокаралар ҳамда имзоланган келишувлар, жумладан, Тошкент ва Белград шаҳарлари ўртасидаги шерикликнинг тарихий аҳамиятини қайд этган.

Икки халқнинг жаҳон илм-фани ва цивилизациясига қўшган ҳиссасини рамзий ифодаловчи “Ал-Хоразмийдан Теслагача” қўшма кинолойиҳасини амалга оширишга тайёргарлик кўрилаётгани кўпчиликда қизиқиш уйғотмоқда. Муаллифлар халқларни яқинлаштиришда музейлараро алмашинув, адабий таржималар ва маданият кунларини тизимли равишда ташкил этиш муҳим эканига урғу берган.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш