Миср ОАВ: Ўзбекистон–Жанубий Корея ўртасидаги ҳамкорлик янги босқичга чиқмоқда

Сентябрь 09, 2026. 15:30 • 2 дақ

15
Миср ОАВ: Ўзбекистон–Жанубий Корея ўртасидаги ҳамкорлик янги босқичга чиқмоқда
Миср ОАВ: Ўзбекистон–Жанубий Корея ўртасидаги ҳамкорлик янги босқичга чиқмоқда

ҚОҲИРА, 9 сентябрь. /“Дунё” АА/. Мисрнинг нуфузли  оммавий ахборот воситаларида Ўзбекистон-Жанубий Корея ҳамкорлигининг ривожланиши ва икки давлат ўртасидаги ўзаро алоқалар истиқболларига бағишланган мақолалар эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Хусусан, “Al Montasaf”, “Eldameer”, “Al-Diplomacy” нашрларида Ўзбекистоннинг кенгайиб бораётган халқаро алоқалари, иқтисодий ва саноат салоҳиятига алоҳида эътибор қаратилган.

Шунингдек ўқинг

Нашрларда Ўзбекистоннинг Жанубий Корея билан савдо-иқтисодий, сармоявий, саноат ва технологик соҳалардаги ҳамкорлиги жадал ривожланаётгани қайд этилган. Қўшма ишлаб чиқариш, технологияларни маҳаллийлаштириш, табиий ресурсларни чуқур қайта ишлаш ва инсон капиталини ривожлантириш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилган.

Миср оммавий ахборот воситалари Ўзбекистоннинг Жанубий Корея учун Марказий Осиёдаги муҳим шерик сифатидаги роли ортиб бораётгани ҳамда икки томонлама ва минтақавий ҳамкорликни янада кенгайтириш борасида кенг имкониятлар мавжудлигини қайд этган.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш