Logo

Ўзбекистон рақамли иқтисодиёт соҳасида Хитой тажрибасидан кенг фойдаланади

Декабрь 31, 2025. 13:10 • 54 сония

186
Ўзбекистон рақамли иқтисодиёт соҳасида Хитой тажрибасидан кенг фойдаланади

ТОШКЕНТ, 31 декабрь. /“Дунё” АА/. Тошкентда хитойлик экспертлар иштирокида рақамли иқтисодиёт бўйича семинар-тренинг ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбир Ўзбекистоннинг Шанхай шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан Ханчжоу шаҳридаги Миллий павильон билан ҳамкорликда “China Silk Liangyin” компанияси директори Дин Хуэй бошчилигида ташкил этилди.

Ўзбекистон Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабида “ХХР иқтисодиётида электрон тижоратнинг ўрни” мавзусида ўтказилган семинарда турли вазирлик ва идора вакиллари иштирок этди.

Семинар-тренинг давомида иштирокчилар Хитойнинг рақамли ривожланиш модели билан танишди, интернет платформалари ва электрон тижоратнинг иқтисодий ўсиш драйверларини ўрганди. Оддий интернет-дўконлардан логистика, молия, онлайн хизматлар ва ижтимоий платформаларни бирлаштирган кенг қамровли рақамли экотизимларга ўтиш жараёни билан танишди. Шу билан бирга, истеъмолчилар талабини баҳолаш, таъминот занжирларини автоматлаштириш ва мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини оширишда сунъий интеллектни қўллашга алоҳида эътибор қаратилди.

Тадбир якунида томонлар 2026 йилда рақамли технологиялар пойтахти, “Alibaba” корпорациясининг ватани - Ханчжоу шаҳрида қисқа муддатли ўқув курсларини ўтказишга келишиб олди. Мазкур ташкил этиладиган ўқув курсларида иштирокчилар нафақат билимини бойитади, балки Хитойнинг етакчи компанияларига ташриф буюриб, ўз тажрибасини оширади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Nargiza Saidaliyeva

nargiza@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

xojabek@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Maftuna Rajabbayeva

maftuna@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш