Logo

Ўзбекистон велоспорт федерацияси ва Осиё велоспорт конфедерацияси ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди

Январ 27, 2026. 17:21 • 49 сония

112
Ўзбекистон велоспорт федерацияси ва Осиё велоспорт конфедерацияси ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди

ТОШКЕНТ, 27 январь. /“Дунё” АА/. Олий Мажлис Сенати раиси, Ўзбекистон велоспорт федерацияси раиси Танзила Норбоева кеча Осиё велоспорт конфедерациясининг сайланган президенти Дато Амаржит Сингх билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Парламент юқори палатаси ахборот хизмати хабарига кўра, учрашувда Ўзбекистон велоспорт федерацияси ва Осиё велоспорт конфедерацияси ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистонда велоспортни ривожлантириш давлат сиёсати даражасида қўллаб-қувватланаётгани, замонавий инфратузилма яратилгани, спортчиларнинг халқаро майдондаги натижалари тобора ортиб бораётгани таъкидланди. Хусусан, мамлакатимиз миллий ва пара велоспорт терма жамоаларининг Олимпия ўйинлари ва жаҳон мусобақаларидаги иштироки мамлакатимизнинг юксак салоҳиятини намойиш этиши таъкидланди.

Томонлар ҳамкорлик шартномасини имзолади. Битим доирасида Ўзбекистонда минтақавий ўқув-машғулот марказини ташкил этиш, конфедерация тақвими бўйича халқаро мусобақаларни кенгайтириш, мутахассисларни тайёрлаш бўйича қўшма дастурларни амалга ошириш, хотин-қизлар ва пара велоспортни қўллаб-қувватлаш бўйича олиб борилаётган ишларни фаоллаштиришга келишиб олинди.

Эслатиб ўтамиз, Танзила Норбоева 2011 йилдан буён Ўзбекистон велосипед спорти федерациясини бошқариб келмоқда.

Default Avatar

Материал муаллифи

Dunyo AA

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш