Logo

Ўзбекистон бош консули Омскда оғир аҳволдаги бемор юртдошимиз ҳолидан хабар олди

Февраль 12, 2026. 08:10 • 42 сония

106
Ўзбекистон бош консули Омскда оғир аҳволдаги бемор юртдошимиз ҳолидан хабар олди
Ўзбекистон бош консули Омскда оғир аҳволдаги бемор юртдошимиз ҳолидан хабар олди

ОМСК, 12 февраль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Новосибирскдаги бош консули Аслам Акбаров Россиянинг Омск шаҳрига ташрифи чоғида 2025 йил сентябрь ойида уч метр баландликдан йиқилиб, жароҳат олгани сабабли тиббиёт муассасасида даволанаётган ватандошимизни йўқлади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Бош консул Миграция агентлиги вакили билан биргаликда Омск вилояти Соғлиқни сақлаш вазирлиги Клиник тиббий-жарроҳлик марказининг даволовчи шифокори ва травматология бўлими бошлиғи билан ҳам музокара ўтказди.

Айни пайтда бемор сунъий нафас аппаратига уланган ҳолда даволанмоқда.

Таъкидлаш жоизки, ушбу тиббиёт маркази шифокорлари ва тиббиёт ходимлари юртдошимизга самимий ғамхўрлик кўрсатиб, уни асраб-авайлаб, ҳаёт фаолиятини сақлаб қолиш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда.

Мулоқот якунида Россия томони беморнинг оғир аҳволини инобатга олиб, кейинги даволаниш учун тўлов талаб қилмаслиги тўғрисида келишувга эришилди.

Вазият Ўзбекистон бош консули томонидан шахсан назоратга олинган.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш