Ўзбекистон раҳбари Эрон Президентини телефон орқали таваллуд куни билан табриклади
Сентябрь 29, 2026. 18:45 • 50 сония
• 58
ТОШКЕНТ, 29 сентябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Эрон Президенти Масъуд Пезешкиён билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, суҳбат аввалида Ўзбекистон етакчиси Эрон Президентини таваллуд куни билан самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт-саодат ва масъулиятли давлатчилик фаолиятида улкан муваффақиятлар тилади.
Мулоқот давомида кенг қамровли ҳамкорликни ривожлантириш, хусусан, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар соҳалардаги алоқаларни янада фаоллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Ўзбекистон ва Эрон Президентлари минтақавий кун тартиби ҳамда бўлажак тадбирлар режаси юзасидан ҳам фикр алмашдилар.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси