Тошкентда вақт ва частота метрологияси бўйича халқаро тадбир ўтказилмоқда

Сентябрь 29, 2026. 17:00 • 2 дақ

• 53
Тошкентда вақт ва частота метрологияси бўйича халқаро тадбир ўтказилмоқда
Тошкентда вақт ва частота метрологияси бўйича халқаро тадбир ўтказилмоқда
Тошкентда вақт ва частота метрологияси бўйича халқаро тадбир ўтказилмоқда
Тошкентда вақт ва частота метрологияси бўйича халқаро тадбир ўтказилмоқда
Тошкентда вақт ва частота метрологияси бўйича халқаро тадбир ўтказилмоқда

ТОШКЕНТ, 29 сентябрь. /“Дунё” АА/. Пойтахтимизда “BIPM–COOMET UTC Summer School” халқаро мактаби ўз ишини бошлади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбир Ўзбекистон Миллий метрология институти, Халқаро ўлчов ва тарозилар бюроси (BIPM) ҳамда COOMETнинг ахборот ва таълим масалалари бўйича техник қўмитаси (COOMET TC 4 “Information and Training”) ҳамкорлигида ташкил этилди.

Ушбу лойиҳага Электротехника ва электроника муҳандислари институтининг ультратовуш, сегнетоэлектриклар ва частотани бошқаришга ихтисослашган бўлими – IEEE UFFC ҳомийлик қилмоқда.

Ўзбекистонда илк бор ўтказилаётган халқаро тадбирда 25 та хорижий давлатдан 31 нафар иштирокчи, жумладан, маърузачи сифатида 11 нафар хорижлик эксперт қатнашяпти.

Тадбирнинг асосий мақсади – мутахассисларнинг вақт ва частота метрологияси, яъни вақт ва частотани аниқ ўлчаш ва таққослаш соҳасидаги билим ҳамда амалий кўникмаларини оширишдан иборат.

Шунингдек ўқинг

Иштирокчилар UTC – бутунжаҳон мувофиқлаштирилган вақти ва UTC(k) – бутунжаҳон мувофиқлаштирилган вақтининг миллий реализацияси шкалаларини яратиш, таққослаш ва узатиш бўйича фикр алмашди.

Шу билан бирга, вақт ва частотани юқори аниқликда ўлчаш ҳамда уларнинг метрологик кузатилувчанлигини таъминлаш, яъни ўлчаш натижаларининг тегишли эталонлар билан тасдиқланадиган боғлиқлигини таъминлаш масалалари ўрганилди.

Дастур атом соатлари, глобал навигация сунъий йўлдош тизимлари орқали вақт ва частотани узатиш, ўлчовлар ноаниқлигини баҳолаш, статистик таҳлил ҳамда вақт ва частота соҳасидаги замонавий технологиялар бўйича маърузалар ва амалий машғулотларни ўз ичига олади.

“BIPM–COOMET UTC Summer School” 30 сентябрга қадар давом этади. Унда иштирокчилар халқаро тажриба алмашиш, илмий-техник ҳамкорликни ривожлантириш, замонавий ёндашув ва усулларни ўрганиш, миллий метрология институтлари мутахассисларининг касбий салоҳиятини янада ошириш имкониятига эга бўлади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш