Ўзбекистон ва Жазоир ТИВ раҳбарлари қатор икки томонлама ҳужжатларни имзолади

Июнь 11, 2026. 19:30 • 2 дақ

11
Ўзбекистон ва Жазоир ТИВ раҳбарлари қатор икки томонлама ҳужжатларни имзолади
Ўзбекистон ва Жазоир ТИВ раҳбарлари қатор икки томонлама ҳужжатларни имзолади
Ўзбекистон ва Жазоир ТИВ раҳбарлари қатор икки томонлама ҳужжатларни имзолади

ТОШКЕНТ, 11 июнь. /“Дунё” АА/. Бугун Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва Жазоир ташқи ишлари вазири Аҳмад Аттаф музокаралар якунлари бўйича қатор икки томонлама ҳужжатларни имзолади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Музокаралар якунида икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қаратилган муҳим ҳужжатларни имзоладик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Хусусан, Ўзбекистон ва Жазоир Ҳукуматлари ўртасида дипломатик паспорт эгаларини виза талабларидан ўзаро озод қилиш тўғрисидаги битим имзоланди.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатияси университети ҳузуридаги Дипломатик академия ҳамда Жазоир Ташқи ишлар вазирлигининг Дипломатия ва халқаро муносабатлар институти ўртасида ўзаро англашув меморандумини имзоладик.

Шунингдек ўқинг

Ишончимиз комилки, бу ҳужжатлар мамлакатларимиз ўртасидаги сиёсий мулоқотни янада ривожлантириш, дипломатик алоқаларни кенгайтириш ва кадрлар тайёрлаш соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади”.

“Дунё” АА сурати

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш