Малайзия элчиси Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунламоқда

Июнь 03, 2026. 14:55 • 53 сония

79
Малайзия элчиси Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунламоқда

ТОШКЕНТ, 3 июнь. /“Дунё” АА/. Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов кеча Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунлаётган Малайзия элчиси Илхам Туа бин Иллиасни қабул қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Бугун юртимиздаги дипломатик миссиясини якунлаётган Малайзиянинг Ўзбекистондаги Элчиси Илхам Туа бин Иллиас жаноблари билан хайрлашув учрашувини ўтказдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Сўнгги йилларда давлатларимиз ўртасидаги сиёсий мулоқотлар, савдо-иқтисодий алоқалар, инвестициялар, таълим, туризм ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик жадал ривожланиб бораётганини мамнуният билан қайд этдик.

Элчи жанобларининг мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссасини юксак баҳоладик.

Жаноб Элчининг келгуси фаолиятига улкан муваффақиятлар тиладик”.

“Дунё” АА олган сурат

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш