Ўзбекистон ва Гонконг махсус маъмурий ҳудуди ўртасида ўзаро визасиз режим тўғрисидаги битим имзоланиши мумкин

Июнь 03, 2026. 23:50 • 2 дақ

71
Ўзбекистон ва Гонконг махсус маъмурий ҳудуди ўртасида ўзаро визасиз режим тўғрисидаги битим имзоланиши мумкин

ТОШКЕНТ, 3 июнь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Тошкентга ташриф буюрган Гонконг махсус маъмурий ҳудуди Администрацияси раҳбари Жон Ли Каччиу билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Бугун Тошкентда Гонконг махсус маъмурий ҳудуди Администрацияси раҳбари Жон Ли Каччиу жаноблари билан учрашишдан мамнунмиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Гонконг раҳбарининг юртимизга ташрифи Ўзбекистон–Хитой ўртасидаги барча шароитларда ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ҳамда мамлакатимиз билан Гонконг ўртасидаги алоқаларни янги мазмун билан бойитишга хизмат қилишини қайд этдик.

Музокараларимиз давомида инвестициялар, молия, рақамлаштириш, сунъий интеллект, транспорт ва логистика соҳаларидаги истиқболли йўналишларни муҳокама қилдик.

Гонконгнинг халқаро молия ва бизнес маркази сифатидаги тажрибаси ҳамда салоҳияти Ўзбекистон иқтисодиётини модернизация қилиш ва илғор лойиҳаларни рўёбга чиқаришда муҳим ўрин тутишини таъкидладик.

Шунингдек ўқинг

Шунингдек, ҳудудлараро шерикликни ривожлантириш, ишбилармон доиралар ўртасидаги бевосита мулоқотларни кенгайтириш ва қўшма ташаббусларни илгари суриш масалалари юзасидан фикр алмашдик.

Учрашув давомида Ўзаро визасиз режимни ўрнатиш тўғрисидаги ҳукуматлараро Битимни тузиш нияти бўйича Вербал ноталар алмашилди. Мазкур қадам фуқароларимиз учун қўшимча қулайликлар яратиб, ўзаро алмашинувларни фаоллаштиришга хизмат қилади”.

“Дунё” АА олган сурат

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш