Ўзбекистон ва Туркия ТИВ раҳбарлари олий даражада эришилган икки томонлама келишувларни самарали амалга оширишнинг аниқ механизмларини муҳокама қилди
Апрель 28, 2026. 20:15 • 58 сония
• 107
ТОШКЕНТ, 28 апрель. /“Дунё” АА/. Бугун Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Туркия ташқи ишлар вазири Ҳакан Фидан билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
“Туркия ташқи ишлар вазири Ҳакан Фидан билан телефон орқали сермазмун мулоқот ўтказдик” – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Яқинда бўлиб ўтган Анталия дипломатик форуми натижалари юқори баҳоланди. Суҳбат давомида кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларининг жадал ривожланиб бораётган йўналишлари, минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашдик.
Олий даражадаги учрашувлар якунида эришилган келишувларни самарали амалга ошириш ҳамда устувор қўшма лойиҳаларни илгари суришнинг аниқ механизмлари муҳокама қилинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси