Logo

Остонада Ўзбекистон туризми имкониятлари намойиш қилинди

Апрель 28, 2026. 19:35 • 2 дақ

326

ОСТОНА, 28 апрель. /“Дунё” АА/. Мамлакатимизнинг Қозоғистондаги элчихонаси томонидан Остона шаҳридаги Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашида Ўзбекистоннинг туристик салоҳияти, бой маданий мероси ва миллий қадриятларини тарғиб этишга қаратилган тадбир ташкил этилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбирда чет эл дипломатик ваколатхоналари ва халқаро ташкилотлар вакиллари, етакчи туроператорлар, блогерлар, ОАВ ходимлари, халқ амалий санъати усталари, ошпазлар ҳамда маданият ва санъат намояндалари қатнашди.

Тақдимот давомида иштирокчиларга Ўзбекистоннинг туристик имкониятлари, соҳадаги ислоҳотлар, замонавий инфратузилма ва янги туризм йўналишлари ҳақида маълумот берилди. Ўзбекистон Туризм қўмитаси томонидан тайёрланган видеороликлар, брошюра ва тарғибот материаллари намойиш этилди ва тарқатилди.

LED-экранлар орқали Ўзбекистоннинг туристик салоҳияти ва амалга оширилаётган ислоҳотларга бағишланган видеоматериаллар намойиш қилинди.

Тадбир доирасида “Баҳор” давлат халқ рақс ансамбли томонидан миллий рақс чиқишлари намойиш этилди. Ўзбекистондан ташриф буюрган ошпазлар миллий таомлар – сумалак ва сомсани тайёрлаб, меҳмонларга тақдим этди.

Қозоғистонлик таниқли рассом, Миллий санъат университети профессори Лейла Махат тадбирни юқори баҳолаб, унинг кенг жамоатчилик ва туризм соҳаси вакиллари ўртасида Ўзбекистоннинг туристик имкониятларига қизиқишни оширишга ҳамда 2026 йилда туристлар оқимини кўпайтиришга хизмат қилишини таъкидлади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш