Ўзбекистон ва Грузия ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари Батумида музокара ўтказди
Октябрь 22, 2026. 23:00 • 2 дақ
• 14
ТОШКЕНТ, 22 октябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Батуми шаҳрида Грузия бош вазири ўринбосари ва ташқи ишлар вазири Мака Бочоришвили билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
“Бугун Батуми шаҳрида Грузия Бош вазири ўринбосари, ташқи ишлар вазири Мака Бочоришвили хоним билан илиқ ва самарали учрашув ўтказдик, – деб ёзди бугун Бахтиёр Саидов ўзининг telegram-каналида. – Учрашув давомида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 2–3 июль кунлари Грузияга давлат ташрифи якунлари бўйича эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон–Грузия стратегик шериклик муносабатларини янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдик.
Савдо-иқтисодий ҳамкорлик, транспорт-логистика, туризм ва таълим соҳаларидаги лойиҳаларни биргаликда амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
Халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик масалаларига тўхталиб ўтдик”.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси