Сирдарё вилояти техникумларига Хитойдан 20 дан ортиқ замонавий смарт-панеллар туҳфа қилинди

Октябрь 23, 2026. 08:10 • 48 сония

• 94
Сирдарё вилояти техникумларига Хитойдан 20 дан ортиқ замонавий смарт-панеллар туҳфа қилинди
Сирдарё вилояти техникумларига Хитойдан 20 дан ортиқ замонавий смарт-панеллар туҳфа қилинди

ГУАНЧЖОУ, 23 октябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси ташаббуси билан Хитойнинг “Guangdong HAID Group” компанияси томонидан Сирдарё вилоятидаги учта техникумга 20 дан ортиқ замонавий смарт-панеллар тақдим этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ушбу ташаббус техникумларда таълим сифатини ошириш ва талабаларнинг замонавий рақамли технологиялардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган.

Шу билан бирга, Сирдарё вилояти техникумлари ва Хитойнинг “Guangdong HAID Group” компанияси раҳбарлари ўртасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Мулоқот чоғида касбий тайёргарлик дастурлари орқали 100 нафар битирувчини ишга жалб қилиш бўйича келишувга эришилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш