Чувашияда Ўзбекистон маданияти кунлари бўлиб ўтди
Октябрь 23, 2026. 09:00 • 57 сония
• 101ЧЕБОКСАРИ, 23 октябрь. /“Дунё” АА/. Мамлакатимизнинг Қозон шаҳридаги Бош консуллиги ташаббуси билан Чувашия Республикаси Халқлар дўстлиги уйида Ўзбек тили байрами муносабати билан Ўзбекистон маданияти кунлари ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Тадбирда “Россия халқлари ассамблеяси” умумроссия жамоат-давлат ташкилотининг Чувашиядаги минтақавий бўлими раиси ўринбосари Валерий Андреев, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Ўзбек миллий қўғирчоқ театри бош режиссёри Шомурод Юсупов, миллий-маданий бирлашмалар ва маданият муассасалари вакиллари иштирок этди.
Сўзга чиққанлар ўзбек тилининг миллий ўзликни англаш, маънавий қадриятлар ва маданий меросни асраб-авайлашдаги ўрни ҳақида тўхталиб ўтди. Иштирокчилар ўзбек тилининг миллий бирлик ва мамлакатнинг халқаро нуфузини мустаҳкамлашдаги аҳамиятини алоҳида таъкидлади.
Маданий дастур доирасида ўзбек мумтоз адабиёти намояндаларининг шеърлари ва ғазалларидан парчалар ўқилди, миллий рақслар ижро этилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси



