Ўзбекистон нашриётлари Душанбе халқаро китоб кўргазмасида иштирок этмоқда
Октябрь 24, 2026. 14:30 • 51 сония
• 18ДУШАНБЕ, 24 октябрь. /“Дунё” АА/. Тожикистон миллий музейида “Душанбе китоб – 2026” XIV халқаро китоб кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Ушбу кўргазмада Ўзбекистон, Туркия, Эрон, Туркманистон, Россия, Беларусь, Ҳиндистон ва бошқа давлатлардан 30 га яқин нашриёт, матбаа корхонаси ва китоб савдоси ташкилотлари иштирок этмоқда.
Хусусан, Ўзбекистондан “Маҳорат” матбаа ижодий уйи, “Фан булоғи” нашриёти ва “Сурхондарё китоб олами” МЧЖ вакиллари турли жанрлардаги 200 дан ортиқ адабиёт билан қатнашмоқда.
Халқаро китоб кўргазмаси доирасида илмий-амалий конференциялар, янги китоблар тақдимотлари ва турли музокара учрашувларини ўтказиш кўзда тутилган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси

