Бурсада Ўзбек тили байрами нишонланди

Октябрь 24, 2026. 11:30 • 58 сония

• 94
Бурсада Ўзбек тили байрами нишонланди
Бурсада Ўзбек тили байрами нишонланди
Бурсада Ўзбек тили байрами нишонланди

БУРСА, 24 октябрь. /“Дунё” АА/. Бурса шаҳридаги Улуғтоғ университетида Ўзбек тили кунига бағишланган тантанали маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Байрам тадбирида университет раҳбарияти ва профессор-ўқитувчилари, турли мамлакатлардан келган талабалар, Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси дипломатлари иштирок этди.

Дипломатлар ўзбек тилининг бой тарихи, миллий ўзлик ва маънавий меросни асраб-авайлашдаги муҳим ўрни, она тилини халқаро миқёсда тарғиб қилишнинг аҳамиятини алоҳида таъкидлади.

Байрам дастуридан ўзбек тили ва адабиётига оид тақдимотлар, мушоиралар, театрлаштирилган саҳна кўринишлари ҳамда миллий чолғуларда ижро этилган куй-қўшиқлар ўрин олди. Тадбир меҳмонларига халқимизнинг бой пазандалик ва меҳмондўстлик анъаналарини намоён этувчи ўзбек миллий таомлари тортиқ этилди.

Тадбир якунида Бош консулхона вакиллари Улуғтоғ университетида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар билан алоҳида учрашув ўтказди. Мулоқот давомида ўқув жараёни, яшаш шароитлари ва ёшларни ўйлантираётган масалалар муҳокама қилиниб, уларнинг таклиф ва ташаббуслари тингланди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш