Покистон Ўзбекистонга крикетни оммалаштириш учун спорт анжомлари тўпламини туҳфа қилди

Август 03, 2026. 13:00 • 2 дақ

94
Покистон Ўзбекистонга крикетни оммалаштириш учун спорт анжомлари тўпламини туҳфа қилди
Покистон Ўзбекистонга крикетни оммалаштириш учун спорт анжомлари тўпламини туҳфа қилди
Покистон Ўзбекистонга крикетни оммалаштириш учун спорт анжомлари тўпламини туҳфа қилди

ИСЛОМОБОД, 3 август. /“Дунё” АА/. Мамлакатимизнинг Покистондаги элчихонаси Ўзбекистон Давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан юртимизга 35 та крикет спорт анжомлари ва формалари тўпламини туҳфа қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мазкур лойиҳа нафақат мустақиллигимизнинг 35 йиллигини муносиб кутиб олишга қаратилган рамзий совға, балки Ўзбекистонда спорт соҳасини ривожлантириш ва ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этишда муҳим аҳамиятга эга.

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда спортни ривожлантириш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Футбол, бокс, кураш, дзюдо, таэквондо, оғир атлетика ва шахмат каби спорт турлари қаторида футбол бўйича миллий терма жамоамиз жаҳон чемпионатида муносиб иштирок этди.

Шу билан бирга, мамлакатимизда янги ва истиқболли спорт турлари, жумладан крикетни оммалаштиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Крикет бугунги кунда 100 дан ортиқ мамлакатда кенг оммалашган бўлиб, айниқса Покистонда миллий спорт тури ва бирдамлик рамзи ҳисобланади.

Покистоннинг бу борадаги бой тажрибасини ўрганиш ва уни юртимизда татбиқ этиш мақсадида амалга оширилган ушбу лойиҳа спорт дипломатиясини ривожлантириш ва ўзбекистонлик ёшлар ўртасида крикетни оммалаштиришга хизмат қилади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш