“Дунё” АА тақвими: 2026 йил 6 июль
Июль 06, 2026. 07:00 • 2 дақ
• 29
Йилнинг 187-куни. Йил якунланишига 178 кун қолди
Ўзбекистонда:
2002 йил: Ўзбекистон Президенти Марказий Осиё давлатлари ва Россия раҳбарларининг норасмий саммитида иштирок этиш учун Оқтов шаҳрига ташриф буюрди.
2003 йил: Ўзбекистон Президенти “Марказий Осиё ҳамкорлиги” ташкилоти давлат раҳбарларининг саммитида иштирок этди.
2004 йил: Ўзбекистон Президенти МДҲ ижроия қўмитаси раисини қабул қилди.
2010 йил: Ўзбекистон Президенти Индонезия, Миср ва Франциянинг янги тайинланган элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди.
2012 йил: Ўзбекистон Президенти АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси қуйи қўмитаси раисини қабул қилди.
2015 йил: Ҳиндистон Бош вазири расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди.
2018 йил: Президент Ўзбекистон Президенти Остона шаҳрининг 20 йиллигига бағишланган тадбирда иштирок этиш учун Қозоғистон пойтахтига ташриф буюрди.
2021 йил: Ўзбекистон Президенти БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессияси раиси билан учрашди.
2022 йил: Ўзбекистон Президенти Қозоғистон биринчи Президенти билан телефон орқали мулоқот қилди.
2024 йил: Ўзбекистон Президенти Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммити доирасида Венгрия Бош вазири билан учрашув ўтказди.
2025 йил: Ўзбекистон Президенти Қозоғистон Республикасининг биринчи Президенти Нурсултон Назарбоевни таваллуд куни билан телефон орқали самимий табриклади.
Жаҳонда:
Халқаро кардиологлар куни.
Қозоғистонда – Пойтахт куни (Остона).
Литвада – Давлатчилик куни (Литва қироли Миндаугаснинг тож кийиш маросими).
Малавида – Мустақиллик куни.
Финляндияда – Эйно Лейно куни (Эйно Лейно фин адабиётининг энг машҳур шоирларидан бири).
Чехияда – Ян Гусни хотирлаш куни (Ян Гус Чехия тарихидаги машҳур диний ислоҳотчи, университет ўқитувчиси ва ваъзхон).
Испанияда – “Сан-Фермин” фестивали бошланадиган кун.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси