Хитой “Янги Ўзбекистон” стратегияси доирасида амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларга кўмаклашишни давом эттиришга тайёр эканини билдирди

Май 18, 2026. 12:55 • 2 дақ

67
Хитой “Янги Ўзбекистон” стратегияси доирасида амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларга кўмаклашишни давом эттиришга тайёр эканини билдирди

ТОШКЕНТ, 18 май. /“Дунё” АА/. Бугун Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Бобур Усманов ХХР элчиси Юй Цзюнь билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, музокаралар чоғида томонлар ҳар қандай шароитда ҳам стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларини муҳокама қилди. Суҳбат давомида Ўзбекистон–Хитой муносабатлари изчил мустаҳкамланиб бораётгани, ҳудудлараро ҳамкорлик фаоллашаётгани ва олий ҳамда юқори даражадаги сиёсий мулоқот сақланиб қолаяпти, деб таъкидланди.

Икки томонлама муносабатлар ўзаро ҳурмат, ишонч, тенг ҳуқуқли ва манфаатли ҳамкорлик ҳамда томонларнинг асосий манфаатларини қўллаб-қувватлаш тамойилларига асослангани қайд этилди.

Томонлар 2026 йил 7 май куни Пекин шаҳрида бўлиб ўтган Хитой–Ўзбекистон Ҳукуматлараро ҳамкорлик қўмитасининг саккизинчи йиғилиши юқори даражада ўтганини эътироф этдилар. Мулоқот чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция, транспорт-логистика, энергетика ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни янада чуқурлаштириш бўйича аниқ чора-тадбирлар келишиб олинди.

Қўшма инфратузилма лойиҳаларини ривожлантириш, ўзаро савдо ва инвестицияларни кенгайтириш, минтақавий ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш, юқори технологиялар, қишлоқ хўжалиги, хавфсизлик ва камбағалликни қисқартириш соҳаларидаги ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек ўқинг

Шунингдек, гуманитар алмашинувлар ҳамда ҳудудлар, олий таълим муассасалари, таҳлил марказлари ва оммавий ахборот воситалари ўртасидаги ҳамкорликни фаоллаштириш бўйича фикр алмашилди.

Хитой томони Ўзбекистоннинг мустақил миллий тараққиёт йўлини қўллаб-қувватлашини яна бир бор таъкидлаб, “Янги Ўзбекистон” стратегияси доирасида амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларга кўмаклашишни давом эттиришга тайёр эканини билдирди.

Ўз навбатида, Ўзбекистон томони “Ягона Хитой” тамойилини қатъий қўллаб-қувватлашини билдирди. Шунингдек, икки қирғоқ ўртасидаги муносабатларнинг тинч ривожланишини ҳамда Хитой ҳукумати томонидан мамлакатни бирлаштириш бўйича олиб борилаётган саъй-ҳаракатларни изчил қўллаб-қувватлаши таъкидланди.

Томонлар икки томонлама кун тартибидаги долзарб масалалар бўйича яқин ишчи алоқаларни давом эттиришга тайёр эканликларини қайд этди.

“Дунё” АА олган сурат

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш