АҚШда Самарқанд вилояти делегацияси иштирокида бизнес-форум ўтказилди

Май 18, 2026. 12:25 • 2 дақ

43

НЬЮ-ЙОРК, 18 май. /“Дунё” АА/. Америка Қўшма Штатларининг Филадельфия ва Нью-Йорк шаҳарларига Самарқанд вилояти ҳокими Адиз Бобоев бошчилигидаги делегациянинг ташрифи ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ташриф доирасида қатор бизнес-форумлар, икки томонлама учрашувлар ҳамда ватандошлар билан очиқ мулоқотлар ўтказилди.

Тадбирлар давомида хорижий инвесторлар ва ишбилармон доиралар вакилларига Самарқанд вилоятининг иқтисодий ва инвестициявий салоҳияти, шунингдек, туризм, саноат, қишлоқ хўжалиги, АКТ ва хизмат кўрсатиш соҳаларидаги кенг имкониятлари тақдим этилди. Иштирокчилар учун вилоятда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар, миллий ҳунармандчилик буюмлари ва озиқ-овқат саноати намуналари кўргазмаси ҳам намойиш этилди.

Шунингдек ўқинг

Америкалик тадбиркорлар ва ўзбек диаспораси вакиллари билан олиб борилган музокаралар якунида меҳмонхона бизнеси, таълим, IT, озиқ-овқат ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, логистика, тиббиёт ва рекреация масканларини барпо этиш йўналишларида бир қатор келишув ва шартномалар имзоланди.

Шунингдек, ташриф доирасида АҚШда истиқомат қилаётган ватандошларимиз билан очиқ мулоқотлар ҳам ўтказилди. Учрашув давомида инвестициявий фаолият, тадбиркорликни йўлга қўйиш ва ер майдонларини расмийлаштиришга оид кўплаб масалалар муҳокама қилинди.

Мурожаатларнинг бир қисми бевосита учрашувнинг ўзида ҳал этилган бўлса, қўшимча ўрганиш талаб қиладиган масалалар бўйича масъул шахсларга тегишли топшириқлар берилди. Ватандошлар бу каби тўғридан-тўғри учрашувлар хориждаги диаспора ва ватан ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашда муҳим кўприк бўлаётганини таъкидладилар.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш