Ўзбекистон–Туркманистон дўстлик рамзи: “Шарқ марвариди – 2026” ғолиблари тантанали тақдирланди
Май 18, 2026. 11:55 • 2 дақ
• 55ТОШКЕНТ, 18 май. Пойтахтимиздаги “Ашхобод” сайилгоҳида ахалтака отлари бўйича ташкил этилган “Шарқ марвариди – 2026” мусобақаси ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Тақдирлаш маросимида Туркманистон элчиси Шадурди Мередов, Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Ачилбай Раматов ҳамда расмий вазирлик ва идоралар вакиллари, дипломатик корпус ва кенг жамоатчилик иштирок этди.
Ушбу маросим икки қардош халқнинг стратегик шериклиги ва маданий бирлиги намойишига айланди.
“Шарқ марвариди – 2026” мусобақаси шу йил 8–9 май кунлари “Ўзбегим отлари” от заводида бўлиб ўтди. Халқаро ҳакамлар назорати остида ўтган нуфузли турнирда зотдор отлар иштирокида жами 9 та пойга ва махсус кўргазмали чиқишлар ташкил этилди.
Шиддатли баҳсларда юқори маҳорат кўрсатган “Ўзбегим отлари” от заводи жамоаси энг яхши натижани қайд этиб, бош совринга лойиқ топилди. Тадбир якунида ғолибларга ташкилотчилар томонидан Туркманистон Президенти совғалари – “Chevrolet Tahoe” ва “BYD Song Plus” автомобиллари тантанали равишда топширилди.
Мазкур нуфузли тадбир қардош ўзбек ва туркман халқлари ўртасидаги тарихий ришталарни, миллий анъаналар ва маданий ҳамкорликни янги аср талаблари даражасида янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши билан ғоят аҳамиятлидир.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси










