Кок Ли Пэнг: Ўзбекистон жадал ривожланиш баробарида халқаро ҳамкорлик учун янги имкониятлар очмоқда

Ноябрь 10, 2026. 20:25 • 2 дақ

• 32
Кок Ли Пэнг: Ўзбекистон жадал ривожланиш баробарида халқаро ҳамкорлик учун янги имкониятлар очмоқда

АНТАЛИЯ, 10 ноябрь. /“Дунё” АА/. Сингапурнинг Туркиядаги элчиси Кок Ли Пэнг “Дунё” АА мухбирига COP31 доирасида ташкил этилган Ўзбекистон павильонидан олган таассуротлари ҳақида фикр билдирди:

– Ўзбекистон миллий павильони кишида жуда ёқимли таассурот уйғотади. Бу ерни айланиб, ўзгача осойишталик ва уйғунлик муҳитини ҳис қилиш мумкин.

Яшилликнинг мўллиги, пухта ўйланган безаклар ва табиий муҳит, айниқса, COP31 майдонига хос бўлган умумий гавжумлик ва шовқин фонида ўзингизни бутунлай бошқача ҳис қилиш имконини беради.

Шунингдек ўқинг

Ўзбекистон айрим қўшни давлатлар билан қиёслаганда нисбатан кичик ҳудудга эга бўлишига қарамай, ривожланишнинг юксак суръатларини намоён этмоқда.

Мамлакат улкан инсон салоҳияти, кўп сонли аҳоли, меҳнатсевар ва ташаббускор инсонларга эга. Ўзбекистон жадал ривожланмоқда, халқаро ҳамкорликнинг янги йўналишларини очмоқда.

Энг муҳими, мамлакат барқарор ўсиш ва янги инвестицияларни жалб қилиш учун қўшимча имкониятлар яратган ҳолда, иқтисодиётни диверсификация қилиш йўлида изчил иш олиб бормоқда.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш