Logo

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги жамоаси ҳамда мамлакатимизда аккредитациядан ўтган дипломатик корпус вакиллари пойтахтимиздаги Ғалаба боғига ташриф буюрдилар

Май 09, 2026. 18:00 • 2 дақ

57

ТОШКЕНТ, 9 май. /“Дунё” АА/. Юртимизда 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган буюк ғалабанинг 81 йиллиги кенг нишонланмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Бу сана халқимизнинг тинчлик, қадр-қиммат ва инсон хотирасига бўлган юксак эҳтиромини ўзида мужассам этган бўлиб, уруш йилларида жасорат ва матонат кўрсатган аждодларимиз хотирасини ёд этиш, фахрийларни эъзозлаш ва уларнинг беқиёс хизматларини қадрлашга хизмат қилади.

ТИВ маълумотига кўра, шу муносабат билан, бугун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги жамоаси ҳамда мамлакатимизда аккредитациядан ўтган дипломатик корпус вакиллари пойтахтимиздаги Ғалаба боғига ташриф буюрдилар.

Тадбир доирасида иштирокчилар “Матонат мадҳияси” ёдгорлиги пойига гулчамбар қўйиб, Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган юртдошларимиз хотирасига ҳурмат бажо келтирдилар.

Маросим давомида уруш ва меҳнат фронти қатнашчиларининг жасорати, халқимизнинг фидокорона меҳнати ҳамда тинчлик ва барқарорликнинг бебаҳо неъмат экани алоҳида таъкидланди.

Шунингдек, Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарияти ва ходимлари Мустақиллик майдонидаги “Мотамсаро она” монументи пойига ҳам гулчамбар қўйдилар.

Мазкур тадбирлар халқимиз хотирасида муҳрланган қаҳрамонлик ва матонат намунасини ёд этиш, ёш авлодни ватанпарварлик, миллий қадриятларга ҳурмат ва тинчликни асраш руҳида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади.

“Дунё” АА олган сурат

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш