Сеулда Хотира ва қадрлаш кунига бағишлаб мини-футбол мусобақаси ўтказилди

Май 12, 2026. 16:25 • 2 дақ

388
Сеулда Хотира ва қадрлаш кунига бағишлаб мини-футбол мусобақаси ўтказилди
Сеулда Хотира ва қадрлаш кунига бағишлаб мини-футбол мусобақаси ўтказилди
Сеулда Хотира ва қадрлаш кунига бағишлаб мини-футбол мусобақаси ўтказилди

СЕУЛ, 12 май. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчихонаси ташаббуси билан ушбу давлатда истиқомат қилаётган ватандошлар ўртасида мини-футбол турнири ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Жанубий Кореядаги Ўзбекистонликлар уюшмаси ҳамда Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси ҳамкорлигида ўтказилган мусобақада жами 12 та жамоа ғолиблик учун баҳс олиб борди.

Мусобақа кескин ва муросасиз, шу билан бирга дўстона рақобат муҳитида бўлиб ўтди. Ўйинлар якунида энг кучли жамоалар аниқланиб, улар турнир ташкилотлари томонидан тақдим этилган диплом, кубок ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

Шунингдек ўқинг

Тадбир доирасида иштирокчилар ва меҳмонлар учун миллий таомлар тортиқ қилинди, аждодлар хотираси ёдга олинди.

Элчихона вакиллари иштирокчиларни Хотира ва қадрлаш куни билан табриклаб, хориждаги ватандошлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш, миллий қадриятларни асраб-авайлаш борасида тўхталиб ўтди. Шу билан бирга, ўзбек диаспорасини жипслаштиришда бундай спорт мусобақалари ва маданий тадбирларни мунтазам ўтказиш муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.

Бу каби спорт мусобақалари ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ватандошлар ўртасида ҳамжиҳатлик ва ўзаро қўллаб-қувватлаш муҳитини мустаҳкамлаш, шунингдек, хорижда яшаётган фуқароларда Ватанга дахлдорлик ва садоқат туйғуларини кучайтиришга хизмат қилиши қайд этилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш