Истанбулдаги ватандошлар ўртасида футбол мусобақаси ўтказилди

Май 13, 2026. 14:55 • 2 дақ

606

ИСТАНБУЛ, 13 май. /“Дунё” АА/. Мамлакатимиз Бош консулхонаси ва Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциациясининг Туркиядаги ваколатхонаси ҳамкорлигида ўзбек ёшлари ўртасида 9 май – Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган футбол турнири бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбирнинг асосий мақсади хориждаги ёш ватандошларни бирлаштириш, улар ўртасида дўстлик ва ўзаро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзини оммалаштириш, оммавий спортни ривожлантириш ҳамда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этишдан иборат бўлди.

Истанбулдаги Бош консулхона дипломатлари иштирокчиларга Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсати изчил амалга оширилаётгани, оммавий спорт ривожлантирилаётгани, мамлакат раҳбарияти томонидан амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида маълумот берди.

Турнирда Истанбулнинг турли туманларида яшовчи, шаҳарда таҳсил олаётган ёки меҳнат қилаётган ўзбек ёшларидан ташкил топган 9 та жамоа қатнашди. Мусобақалар кескин курашлар остида, бироқ дўстона ва ўзаро ҳурмат руҳида ўтди.

Шунингдек ўқинг

Турнир якунларига кўра, ғолиб ва совриндорлар кубок, медаллар, дипломлар, шунингдек, қимматбаҳо ва махсус совғалар билан тақдирланди.

Иштирокчилар бу каби тадбирлар хориждаги ўзбек ёшларини бирлаштириш, уларнинг эзгу мақсадлар йўлида жипслашишини мустаҳкамлаш ва миллий қадриятларга садоқат руҳида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этишини таъкидладилар.

Ғолибларга мукофотларни Ўзбекистон дипломатлари ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари Истанбулнинг “Башакшеҳир” клубида тўп сураётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўйинчилари Элдор Шомуродов ва Аббосбек Файзуллаев билан биргаликда топширди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш