Иордания Подшоҳи Ўзбекистон Президентини самимий табриклади
Июль 24, 2026. 20:42 • 58 сония
• 93
ТОШКЕНТ, 24 июль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Иордания Подшоҳи Абдулла II ибн aл-Ҳусайн билан телефон орқали суҳбатлашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Иордания Подшоҳи Ўзбекистон Президентини туғилган куни билан самимий муборакбод этиб, мустаҳкам соғлиқ, бахт-саодат, дўст Ўзбекистон халқига тинчлик-омонлик ва фаровонлик тилади.
Мулоқот давомида Самарқандда ўтган сермаҳсул музокаралар ва эришилган муҳим келишувлар алоқаларимизда янги саҳифа очгани алоҳида қайд этилди.
Мамлакатларимиз ўртасида парламентлараро, ишбилармонлик ва маданий-гуманитар алмашинувлар кенгайиб бораётгани мамнуният билан таъкидланди.
Етакчилар сиёсий мулоқотни давом эттириш, савдо-иқтисодий алоқаларни янада чуқурлаштириш ҳамда олий даражадаги бўлажак тадбирларга пухта тайёргарлик кўриш муҳимлигига урғу беришди.
Халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси