Ўзбекистон Президенти Татаристон билан ҳамкорликни янада ривожлантириш муҳимлигини таъкидлади
Июль 24, 2026. 19:43 • 49 сония
• 67
ТОШКЕНТ, 24 июль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Татаристон Республикаси раиси Рустам Минниханов билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, суҳбат аввалида Рустам Минниханов Ўзбекистон Президентини таваллуд куни муносабати билан самимий табриклаб, мустаҳкам соғлиқ, бахт-саодат ва Ўзбекистон халқи равнақи йўлидаги серқирра меҳнатида улкан муваффақиятлар тилади.
Мамлакатимиз ҳудудларининг Татаристон Республикаси билан ҳамкорлигини янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Товар айирбошлаш ҳажмини ошириш ҳамда устувор тармоқларда саноат кооперацияси лойиҳаларини жадаллаштириш бўйича қўшма чора-тадбирларга алоҳида эътибор қаратилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси