Кўксарой қароргоҳида мамлакатимизга расмий ташриф билан келган Парагвай Президентини кутиб олиш маросими бўлди
Декабрь 11, 2025. 17:38 • 54 сония
• 220
ТОШКЕНТ, 11 декабрь. /“Дунё” АА/. Бугун Кўксарой қароргоҳида мамлакатимизга расмий ташриф билан келган Парагвай Президенти Сантьяго Пеньяни кутиб олиш маросими бўлди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маʼлумотига кўра, Тошкентда бўлиб ўтадиган олий даражадаги музокараларда Ўзбекистон билан Парагвай ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий ва гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиш режалаштирилган.
Қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат ва кимё саноати, рақамлаштириш, туризм ҳамда спорт соҳаларида амалий шерикликни ўрнатишга алоҳида эътибор қаратилади.
Парагвай етакчиси, шунингдек, Халқаро автомобил федерацияси Бош ассамблеясида ва федерация шафелигида ўтказиладиган мусобақалар ғолибларини тақдирлаш маросимида иштирок этади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси