Ўзбекистон Хитой билан қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорликни кенгайтирмоқда
Ноябрь 06, 2026. 15:30 • 2 дақ
• 97ГУАНЧЖОУ, 6 ноябрь. /“Дунё” АА/. Мамлакатимиз Бош консулхонаси кўмагида Ўзбекистон Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги делегациясининг Хитойга ташрифи доирасида Гуандун ва Хэнан провинцияларида қатор тадбирлар ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Гуанчжоу, Фошань ва Чженчжоу шаҳарларида ўтказилган учрашувларда Хитойнинг қишлоқ хўжалиги ва агросаноат мажмуасини ривожлантириш, қишлоқ инфратузилмасини модернизация қилиш борасидаги илғор тажрибаси билан танишилди.
Шунингдек, 300 дан ортиқ маҳаллий компаниялар иштирокида ўтказилган бизнес-форумларда Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалиги салоҳияти ва соҳадаги мавжуд имкониятлар кенг тақдим этилди.
Тадбиркорлар ўртасида ташкил этилган B2B форматдаги музокараларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва чуқур қайта ишлаш, замонавий технологияларни жорий этиш ҳамда ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш истиқболлари муҳокама қилинди.
Шу билан бир қаторда, делегация аъзолари 140-Хитой импорт ва экспорт товарлари ярмаркасига ташриф буюриб, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги сўнгги технологиялар, техник ечимлар ва инновацион ишланмалар билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлдилар.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси




