Logo

Ланкави ва Кедахда Ўзбекистон туризми рекламаси йўлга қўйилди

Март 25, 2026. 13:37 • 57 сония

38
Ланкави ва Кедахда Ўзбекистон туризми рекламаси йўлга қўйилди

КУАЛА-ЛУМПУР, 25 март. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчихонаси ташаббуси билан Малайзиянинг Кедах штатида юртимизнинг зиёрат туризми имкониятларига бағишланган тарғибот кампанияси ташкил этилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Мазкур лойиҳа Ўзбекистон Туризм қўмитаси, Кедах штати маъмурияти ҳамда “Batik Air” авиакомпанияси ҳамкорлигида амалга оширилди.

Тарғибот кампаниясини ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад – Малайзиядан Ўзбекистонга ташриф буюрувчи сайёҳлар сонини янада оширишдир. Хусусан, машҳур локациялар қаторида Ланкави оролидаги катта форматли экранлар ҳамда Кедах штати марказий кўчаларида жойлашган, аҳоли гавжум ҳудудлардаги реклама экранларини келтириш мумкин. Ушбу акция маҳаллий аҳоли ўртасида катта қизиқиш уйғотмоқда.

Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти, қадимий ва замонавий меъморий обидалари ҳамда бетакрор табиати акс эттирилган видеороликлар Кедах штати ва Ланкави оролининг марказий кўчаларидаги реклама экранларида 3 ой давомида намойиш этилади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш