Лионел Ни: Ўзбекистоннинг улкан тараққиётига дунё ҳамжамияти гувоҳ бўлмоқда
Август 16, 2026. 13:30 • 2 дақ
• 41
ГУАНЧЖОУ, 16 август. /“Дунё” АА/. Гонконг фан ва технологиялар университети президенти Лионел Ни Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги арафасида “Дунё” АА орқали юртдошларимизга ўзининг самимий табриги ва эзгу тилакларини йўллади.
– Мустақилликнинг 35 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон халқига энг эзгу тилакларимни йўллаш мен учун катта шараф. Ўтган давр ичида дунё ҳамжамияти Ўзбекистоннинг улкан тараққиётига гувоҳ бўлди.
Узоқни кўзлаган ислоҳотлар туфайли Ўзбекистон, айниқса, сўнгги 10 йил ичида таълим, рақамли трансформация ва халқаро ҳамкорлик соҳаларида кенг кўламли ютуқларга эришди. Ўзбекистон нафақат ўз халқи учун зарур шарт-шароит ва имкониятлар яратди, балки жаҳон ҳамжамиятини ҳам фаровон келажак яратишга чорлади.
Илғор инновация лойиҳаларида фаол иштирок этиб келаётган олий таълим муассасамиз мамлакатингиз, хусусан, Янги Ўзбекистон университети билан тобора ривожланиб бораётган ҳамкорликни доимо қадрлайди.
Биз биргаликда талабалар алмашинуви дастурларини ривожлантираяпмиз, истеъдодли йигит-қизларни тарбиялаяпмиз ва қўшма илмий тадқиқотларни ҳаётга татбиқ этаяпмиз.
Ушбу мустаҳкам алоқалар туфайли биз Ўзбекистоннинг умидли ёшлари билан дўстлик алоқаларини йўлга қўйиб, янги-янги лойиҳалар устида биргаликда ишлаяпмиз. Ҳамкорлик жараёнида ўзбек ёшларининг салоҳияти, куч ва ғайратини ўз кўзимиз билан кўрдик.
Ўзбекистон халқини қутлуғ сана билан яна бир бор чин қалбимдан табриклайман. Биз ўзбекистонлик дўстларимиз билан елкама-елка туриб, таълим, илм-фан ва трансчегаравий инновациялар ёрдамида порлоқ келажак қуриш йўлидаги узоқ ва самарали саъй-ҳаракатларимизни давом эттирамиз.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси