Исроилдаги фестивалда Ўзбекистон маданияти ва туризм салоҳияти намойиш этилди

Август 15, 2026. 13:30 • 2 дақ

150

ХОЛОН, 15 август. /“Дунё” АА/. Исроилнинг Холон шаҳрида Ўзбекистон маданияти, тарихи ва туризм имкониятларига бағишланган фестиваль ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Холон муниципалитети, Бухоро яҳудийлари жаҳон конгресси ҳамда Ўзбекистон элчихонаси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда давлат идоралари, жамоат ташкилотлари, ишбилармон доиралар, туризм соҳаси вакиллари ва маҳаллий жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Фестиваль дастури орқали меҳмонлар Ўзбекистоннинг миллий урф-одатлари ва анъаналари билан яқиндан танишди. Мусиқа, миллий рақслар ва саҳна чиқишлари мамлакатимизнинг бой маданий меросини намоён этди.

Меҳмонларга Самарқанд, Бухоро, Хива сингари тарихий шаҳарлар, миллий маданият ва анъаналар, шунингдек, замонавий сайёҳлик инфратузилмаси ҳақида маълумот берилди.

Фестивалда Ўзбекистоннинг қадимий мероси ва замонавий тараққиётини уйғунлаштирган туристик қиёфаси намойиш этилди. Бу эса иштирокчиларда мамлакатимизга саёҳат қилиш ва унинг маданий мероси билан бевосита танишишга қизиқиш уйғотди.

Шунингдек ўқинг

Ташкилотчиларнинг таъкидлашича, бу каби тадбирлар Ўзбекистон ва Исроил ўртасидаги гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш, маданий мулоқотни кенгайтириш ҳамда кенг жамоатчиликнинг мамлакатимиз маданияти ва туризмига қизиқишини оширишга хизмат қилмоқда.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш