Санкт-Петербургда Ўзбекистон фуқароси ва унинг олти нафар фарзандининг ватанга қайтишига ёрдам кўрсатилди

Август 16, 2026. 11:16 • 55 сония

97
Санкт-Петербургда Ўзбекистон фуқароси ва унинг олти нафар фарзандининг ватанга қайтишига ёрдам кўрсатилди

САНКТ-ПЕТЕРБУРГ, 16 август. /“Дунё” АА/. Бош консулхона дипломатлари Ўзбекистон Миграция агентлиги вакиллари билан ҳамкорликда оғир аҳволга тушиб қолган ҳамюртимиз М.М. ва унинг фарзандларига кўмаклашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Илгари М.М. ва унинг фарзандларида шахсини тасдиқловчи ҳамда мамлакатдан чиқиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар бўлмаган. Шу боис, ватандошимиз Россиядаги хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш муассасасида, унинг олти нафар фарзанди эса “Транзит” болалар ижтимоий бошпанасида сақланаётган эди.

Шунингдек ўқинг

Юртдошимизнинг фарзандларидан узоқ вақт ажралиб қолишининг олдини олиш мақсадида Бош консулхона томонидан қисқа фурсатда зарур ҳужжатлар расмийлаштириб берилди. М.М. ва унинг фарзандлари “Санкт-Петербург – Самарқанд” авиарейси билан ватанга қайтарилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш