Ўзбекистон ва Қатар етакчилари кун тартибидаги долзарб масалаларни муҳокама қилдилар
Июль 24, 2026. 21:14 • 57 сония
• 65
ТОШКЕНТ, 24 июль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Қатар Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, суҳбат аввалида Ўзбекистон Президенти Қатар Амирининг Яқин Шарқда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш борасидаги фаол саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади.
Ўзбекистон – Қатар стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини янги босқичга кўтариш масалалари муҳокама қилинди. Олий ва юқори даражадаги самарали мулоқот ва алмашинувлар фаоллашаётгани алоҳида мамнуният билан қайд этилди.
Телефон суҳбати чоғида сиёсий мулоқот ҳамда савдо-иқтисодий, инвестициявий лойиҳаларни жадаллаштириш бўйича ўзаро мувофиқлаштирилган чора-тадбирларни кўришга келишиб олинди.
Ўзбекистон ва Қатар етакчилари олий даражадаги тадбирлар режаси юзасидан ҳам фикр алмашдилар.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси