Лондондаги Қироллик ветеринария коллежи билан ҳамкорлик йўлга қўйилади
Январ 15, 2026. 09:20 • 49 сония
• 47
ЛОНДОН, 15 январь. /“Дунё” АА/. Лондондаги Қироллик ветеринария коллежи, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети масъуллари иштирокида онлайн учрашув ўтказилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Қироллик ветеринария коллежи 1791 йилда ташкил этилган. Ҳозирда муассасада 2600 нафарга яқин талаба ҳамда 500 нафарга яқин илмий изланувчи таҳсил олмоқда.
Мулоқот жараёнида Қироллик ветеринария коллежи ҳамда Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети ўртасида ҳамкорлик қилиш, амалга оширилаётган таълим дастурлари, ветеринария тадқиқотлари тўғрисида фикр алмашилди.
Ветеринария соҳасида олий таълим тизимини ривожлантириш ва таълим муассасалари ўртасида манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди. Хусусан, профессор-ўқитувчилар ва талабалар учун қисқа муддатли стажировкалар ва малака ошириш дастурларини жорий этиш бўйича тўхталиб ўтилди.
Ветеринария таълимида замонавий ёндашувлар билан ўқув режалар ва дастурларни такомиллаштириш, ҳайвонлар соғлиғи, зооноз касалликлар, озиқ-овқат хавфсизлиги ва биотехнология йўналишларида қўшма илмий тадқиқотлар олиб бориш юзасидан келишувлар амалга оширилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси