Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Қозоғистон элчисини қабул қилди
Январ 16, 2026. 20:38 • 29 сония
• 97
ТОШКЕНТ, 16 январь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Қозоғистон элчиси Бейбут Атамқуловни қабул қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
“Қозоғистон Республикаси элчиси Бейбут Атамкулов жаноблари билан учрашув ўтказдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ вазири ўзининг telegram-каналида. – Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги ўзаро ишонч, яхши қўшничилик ва умумий манфаатларга асосланган стратегик шериклик ва иттифоқчилик алоқаларини мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилдик.
Ташқи ишлар вазирликлари икки ва кўп томонлама кун тартиби бўйича яқиндан ҳамкорликни давом эттиради”.
https://t.me/bakhtiyor_saidov/3571
“Дунё” АА сурати
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси